"Ливерпуль" асосий футболчисини сафга қайтармоқда. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара жамоавий машғулотларга қайтган.
У ЕЧЛнинг навбатдаги турида иштирок этиши мумкин. 'Ливерпуль" ўз уйида "Аякс"ни қабул қилади. Алкантара "Фулхэм"га қарши мавсумнинг илк баҳсида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.