Англияда Премьер-лиганинг 7-тури қолдирилди ва 8-тур ўйинлари ҳам белгиланган вақтда ўтмаслиги мумкин. Келинг, бу вазиятда қайси клублар фойда кўриши ҳақида фикр юритамиз.
"Ливерпуль"
"Ливерпуль" мавсум бошида муваффақияцизликка учради ва Юрген Клопп шогирдлари учун дам олиш жуда фойдали бўлди. "Аякс" билан ўйин арафасида германиялик мураббий тезликни йўқотиши мумкинлиги ҳақида сўрашганида, агар жамоаси ўз тезлигини йўқотиб қўйса, хурсанд бўлиши билан ҳазиллашди. Дам олиш кунларидаги танаффус Клоппга "Наполи"га қарши ўйиндаги муаммолар устида ишлаш имкониятини бериши мумкин эди.
Кўп сонли жароҳатлар ҳисобга олинса, ҳатто бир турлик танаффус ҳам жуда фойдали бўлди. Қолаверса, “Ливерпуль” келаси ҳафта охирига режалаштирилган “Челси” билан ўйинни кечиктирмоқчи. Бу ҳолатда “Брайтон”га қарши бўладиган 1 октябрдаги учрашувга қадар Ибраҳима Конате ва Жордан Хендерсон тикланиши керак.
“Челси”
Мажбурий пауза "Челси"да Грем Поттерга фойда келтириши керак. Мураббий қийин пайтни бошдан кечирди: "Фулхэм" билан учрашувдан кейин чарчоқ фонида "Залсбург"га қарши Чемпионлар лигаси ўйини, кейин эса "Ливерпуль" билан дуэль. Бундай жадвалда “кўклар” ҳақиқатда ишлай олишмасди. Энди Поттер ҳеч бўлмаганда "Зальцбург"га қарши ўйин учун дербидан кейин чарчамайдиган жамоа олади. Балки мураббий атрофга қарашга кўпроқ вақт топиш учун "Ливерпул"га қарши ўйиннинг бошқа муддатга кўчирилишига қарши бўлмагандир.
"Брайтон"
Томас Тухелнинг кутилмаганда истеъфога чиқарилиши "Брайтон"ни мураббийсиз қолдирди. “Чайкалар” Грем Поттернинг кетишига рухсат берди, бироқ унинг ўрнини босувчи вариант тайёр эмас эди. Натижада, Эндрю Крофц ва Адам Лаллана жамоани "Борнмут"га қарши ўйинга олиб келишлари керак эди. Ҳозирча улар "Брайтон"ни "Кристал Пэлас"га қарши ўйинга ҳам тайёрламоқда. Бундай жуфтлик жамоа мухлисларини хавотирга солаётгани аниқ. Учрашувларнинг қолдирилиши “Брайтон”га ишончли бошқарувчи танлашга ёрдам беради.
"Тоттенхэм"
"Тоттенхэм" ўтган ҳафта охирида "Манчестер Сити"га қарши ўйнаши керак эди. Албатта, Антонио Конте "шаҳарликлар" билан кейинроқ ўйнашга мажбур бўлишидан хурсанд. "Манчестер Сити" билан бу ҳар доим қийин, аммо ҳозир Хосеп Гвардиола жамоаси жуда қўрқинчли кўринади. Энди "Тоттенхэм" “Спортинг” билан ўйинга, кейин эса "Лестер" билан дуэльга хотиржам тайёргарлик кўриш имкониятини қўлга киритади.