Кириш Регистрация

Суперлига. АГМК - "Пахтакор". Превью

Баҳо:
+ | -

"Шерлар" Суперлига 19-туридан ўрин олган учрашувда 15 сентябрь куни Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади.

Мазкур баҳсда жамоаларда дисквалификация билан боғлиқ бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 29 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Олмалиқда кечган 14 ўйиннинг 11тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар. Сафарда 27 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборилган. Ўтган йили Олмалиқда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида зафар қучган.

"Шерлар" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали пешқадамликни давом эттириш имкониятини сақлаб қолишади. Юқори ўринларга даъвогар яна бир рақибга қарши сафардаги ўйин кескин ўтиши кутилмоқда.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 19-тур беллашуви 15 сентябрь, пайшанба куни соат 19:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 15:56, 13.09.2022.
Ўқилди: 1431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик