"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоасининг Чемпионлар лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди. Немис футболчиси унинг жамоаси яна финалга чиқиш ниятида эканини айтди.
"Мен аллақачон "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигаси финалида ўйнаганман, аммо афсусланадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Биз у ерга яна чиқиб ва бу сафар максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, нима бўлади”, — деди Гюндогон матбуот анжуманида.