Пауло Дибала “Рома” сафида тўртинчи голни урди.
28 ёшли ҳужумчи Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида "ХИК"га қарши ўйинда ҳисобни очди.
Аргентиналик футболчи кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди ва римликлар сафида сўнгги 5 ўйинда “гол+пас” тизими бўйича жами 5 очкога (4+1) эга.
Дибала ўтган ёзда "Ювентус"дан текинга "Рома"га ўтганди.