Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

"МЮ" учун беш номзод: Эрик тен Хаг январь ойи учун кимларни кўзламоқда?

Баҳо:
+ | -

Гарчанд ёз давомида 200 миллион фунтдан ортиқ маблағни трансферлар учун сарф қилиб юборган бўлсада, тен Хаг ҳали ҳам таркибни етарлича кучли деб ҳисобламаяпти. "МЮ" мавсумни қўрқинчли бошлади. Аммо тез орада ғалабали йўлга қайтиб олди. Эрик тен Хаг эса майдоннинг айрим ҳудудларини яна ҳам яхшилаш керак деб ҳисобламоқда. Шу сабабли январь ойида яна харидлар қилади. Қуйида "МЮ" учун бешта эҳтимолий номзодларни тақдим этамиз.

1. Дензел Дюмфрис

Ёзда ҳимоячи харид қилинганди. Аммо "МЮ"га бу етарли эмас. Шу сабаб тен Хаг яна бир қанот мудофаа вакилини таклиф этмоқчи. Ҳозирда Тирелл Маласия чап қанотда ҳаракат қилмоқда. Тен Хаг эса ўнг қанот кучайтирилиши керак деб ҳисоблайди. Диегу Далот у ерни эгаллагани рост. Аммо унга ҳам узоқ мавсум давомида ўринбосар зарур. Шунда Уан-Биссакага жавоб берса бўлади.

2. Томас Мёнье

Сержиньо Дест ҳамда Дюмфрис билан бирга "МЮ" ёз давомида "Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Томас Мёньени ҳам кузатувга олганди. Ўнг қанот ҳимоячиси ҳужум учун муқобил вариант саналади. У ўтган мавсум Бундеслигада 2 та гол ва 4 та ассист ижро этишга эришганди. Шу сабаб тен Хаг уни Далотга яхши рақиб бўлади деб ҳисобламоқда. "Боруссия Дортмунд" эса ўз футболчиси учун тахминан 12,5 миллион фунт сўрайди. Бу эса "МЮ" учун қулай нархдир.

3. Френки де Йонг

"Манчестер Юнайтед"нинг ёздаги де Йонг ҳикояси омадли якун топмади. Уни давом эттириш мумкин. Эрик тен Хаг собиқ шогирдини қишда жалб этмоқчи. 25 ёшли таянча ярим ҳимоячиси "Аякс"дан тен Хаг қўл-остида эди. "МЮ" ёзда де Йонг масаласида "Барселона" билан келишувга ҳам эришганди. Бироқ, футболчининг ўзи бу кўчишни истамайди. Келишув ҳажми 63 миллион фунт ва 8,47 миллион бонусга тенг бўлган.

4. Айван Тоуни

Роналду ёзда жамоадан кетишни истаганди. "МЮ" эса унинг ўрнига Мората, Осимхен, Томас, Арнаутович каби ҳужумчилардан бирини олиб келмоқчи бўлган. Аммо Криштиану жамоада қолди. Ҳозирча, қолди. Унинг қишдаги трансферлардан умиди катта. Агарда "МЮ" уни сотишга эришса, у ҳолда, португалиялик юлдуз ўрнини "Брентфорд" ҳужумчиси Айван Тоуни билан тўлдириши мумкин. Тоуни ўтган мавсумда дебютант жамоаси билан 33 та баҳсда 13 та гол уришга эришган. Қолаверса, яқинда у Англия терма жамоасига жалб этилганди.

5. Мусса Дембеле

Тоуни "Брентфорд" учун муҳим футболчи экани маълум. Шу сабаб "арилар" ўз футболчиси эвазига камида 40 миллион фунт талаб қилади. Бу суммани эса "МЮ" қишда тўлай олмаслиги мумкин. Шу нуқтайи назардан олиб қараганимизда, "Лион" ҳужумчиси Дембеле "қизил иблислар" учун арзонроқ муқобилдир. Франциялик футболчи ўтган мавсумда ўз жамоасига 21 та голи билан катта ёрдам берган. Айни дамда Мусса Дембеле Ляказеттнинг қайтиши сабабли захирага олинган. Аммо янги мавсумда ҳам у 2 та гол уришга улгурди.
Юқоридаги футболчиларнинг ҳеч бўлмаса иккитаси сотиб олинса, жамоа учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Буёғи Эрик тен Хаг танлови ҳамда раҳбариятнинг сахийлигига боғлиқ.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 14:39, 16.09.2022.
Ўқилди: 6034 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.