“Галатасарой” ҳужумчиси Дрис Мертенснинг агенти Штайн Фрэнсис футболчининг Туриннинг “Ювентус” клуби билан музокаралари ҳақида гапирди.
"Ювентус" қизиқарли таклиф билан чиқди, музокаралар бўлди, аммо Дриснинг юраги трансферга рози бўлишига йўл қўймади", - дея Фрэнсиснинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, Мертенс якунда эркин агент сифатида "Галатасарой"га ўтган эди. Белгиялик футболчи "Ювентус"га ўтишдан бош тортди, чунки у 9 йил давомида ўйнаган "Наполи" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.