Миланнинг “Интер” клуби “Челси” билан Ромелу Лукакунинг доимий трансфери бўйича музокараларни бошлади.
Calciomercato хабарига кўра, "Интер" бош директори Жузеппе Маротта аллақачон "Челси" билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва келаси ёзда келишувни муҳокама қилади.
Агар "кўклар" ён бермаса, тўлиқ сотиб олиш имкони бўлмайди, аммо "нерадзуррилар" ижара муддатини узайтиришга ҳаракат қилиши мумкин.
Қайд этилишича, 29 ёшли футболчи Лондонга қайтишни истамаяпти, «Челси» эса, айниқса, янги бош мураббий Грэм Поттер эса футболчини қайтариб олмоқчи эмас.
Лукаку "Интер"да ижара асосида ўйнайди, "Челси"га 113 миллион евро эвазига ўтганидан бир йил ўтиб жамоага қайтди.
Жорий мавсумда Лукаку А Серияда 3 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига гол ва голли узатма ёздириб қўйди.
Айни дамда ҳужумчи “Удинезе”га қарши навбатдаги ўйинни ҳисобга олмаса, жароҳати сабаб 6та ўйинни ўтказиб юборди.