Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Рожерс 2:6ни қандай изоҳлади?

Баҳо:
+ | -

"Лестер" бош мураббийи "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият (2:6) ҳақида фикр билдирди.

“73 дақиқа давомида яхши ўйин бўлди ва биз эҳтимол (майдонда) имкониятлар яратадиган энг яхши жамоа эдик. Биз хатоларимиз учун жазоландик.

Мен футболчилардан дадил ва жасур ўйнашни сўрадим ва улар буни қилишди. Икки марказий ҳимоячимиз фантастик кўринишда эди, аммо якунда биз қайтишни шунчалик хоҳладикки, уларни ёлғиз қолдирдик. Ҳисоб ўйиндагидан ёмонроқ кўринди.

Мен футболчиларга ҳамдардман. Улар бунга лойиқ эмас эдилар. Улар босим остида дадил ҳаракат қилишди. Биз яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Льорис ажойиб сейвларни амалга оширди.

Босим жуда кучли. Мен ҳар куни ишимни қиламан. Мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тўлиқ тушунаман. Мен буни яшира олмайман. Бу менинг масъулиятим.

Нима бўлишидан қатъий назар, мен клуб эгаларини жуда ҳурмат қиламан, чунки улар менга катта ёрдам беришди.

Ҳисоб ўйиннинг боришини акс эттирмайди, аммо хулоса шуки, бу оғир мағлубият. Футболчиларга ҳамдардман, 2:6 жуда шафқатсиз.

Кетма-кет олтита мағлубият ҳеч кимга фойда келтирмаслигини тушунаман. Лекин ўйлайманки, биз ўйинда устунлик қилдик, айниқса биринчи бўлимда”, - дейди Брендан Рожерс.

Киритилди: 00:37, 18.09.2022.
Ўқилди: 1000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.