Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Превью: «Металлург» – «Сўғдиёна»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ва “Сўғдиёна”жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 41 та ўйин ўтказган: 18 та учрашувда жиззахликлар, 15 тасида бекободликлар зафар қучган. 8 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 57:51, “Сўғдиёна” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 12 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият, тўплар фарқи – 29:20.

Бекободдаги барча учрашувларда қайд этилган натижалар:

05.05.2021 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:2
12.07.2020 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
12.05.2017 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
19.04.2008 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:0
24.06.2006 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
20.03.2004 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:0
29.06.2002 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:1
21.08.2001 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:4
01.04.2000 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:0
23.05.1999 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:0
17.05.1998 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1

“Сўғдиёна” ҳақида
“Сўғдиёна” футбол клубига 1970 йилда асос солинган. Дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – “Меҳнат”, 1975 йилда – “Жиззах”, 1976-77 йилларда – “Ирригатор”, 1978-81 йилларда – “Бўстон”, 1982-85 йилларда – “Звезда”, 1986-89 йилларда – “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа миллий чемпионатларимизда турли даражада иштирок этиб келаяпти. Биринчи мавсумда бронза медалига сазовор бўлган орадан 29 йил ўтиб яна совриндорлар сафига қайтди. Бу сафар вице-чемпион бўлди. Тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов, 1998 йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол этган.

2022 йилда “Сўғдиёна” биринчи марта халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя этмоқда. Айтиш мумкинки, халқаро майдондаги дебют муваффақиятли чиқди. ОФК кубогида айни пайтда жиззахликлар минтақавий финал йўлланмасини қўлга киритган.

“Сўғдиёна” кучлилар сафида бугунгача 788 та учрашув ўтказган: 274 та ғалаба, 150 та дуранг, 364 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 995:1240. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил –  “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:59, 18.09.2022.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик