Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мбаппе ўз ҳуқуқларини поймол қилмоқчи эмас, лекин бу сафар талабларини "осмон" қилиб юборди

Баҳо:
+ | -

Мбаппе терма жамоанинг ҳомийлар билан суратга тушишидан бош тортди. Унинг фикри инобатга олинди ва федерация имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Футболчи бир неча ой давом этган курашда ғалаба қозонганга ўхшайди.

Килиан Мбаппе сешанба куни Франция футбол федерацияси (ФФФ) билан можарони кучайтириб, миллий терма жамоанинг ҳомийлар (жумладан, Coca-Cola, Uber Eats ва KFC) билан ҳамкорлик қилишига қарши эканини айтди ва фотосессия жараёнларидан бош тортди. Килианга баъзи терма жамоа футболчиларининг сурати бошқалардан кўра кўпроқ қўлланилиши ёқмаяпти. У ўзи реклама қилаётган брендларда ҳам ўз сўзини айтишни истайди.

“Мбаппе федерация футболчининг имиджига оид конвенцияга ўзгартириш киритмоқчи бўлди ва Франция терма жамоаси учун режалаштирилган фотосессиядан воз кечишга қарор қилди”, — дейди Goal.com. У ва унинг вакиллари жаҳон чемпионати олдидан махсус келишувга эриша олинмаганидан чуқур афсусда.

2022 йилги жаҳон чемпионати олдидан федерация ўзининг асосий юлдузига ён босган ҳолда унинг талабларини бажаришга ҳаракат қилиб кўради. “Франция футбол федерацияси раҳбарлари, унинг президенти, бош мураббийи ва маркетинг менежери ўртасидаги якуний фикр алмашишдан сўнг, ФФФ буни ўз зиммасига олади, имкон қадар тезроқ ўйинчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилиняпти.

ФФФ футболчилар томонидан бир овоздан билдирилган ҳақли эътирозларни инобатга олган ҳолда, футболчиларнинг манфаатларига хизмат қилиш имконини берувчи янги келишув устида иш бошлашни интиқлик билан кутмоқда.

Мбаппе узоқ вақтдан бери ўз ҳуқуқларини мустақил назорат қилиш учун курашиб келади: у бу йўлда терма жамоани ҳам, "ПСЖ"ни ҳам четлаб ўтишга тайёр. Килианнинг федерацияга даъволари ҳақида маълумот март ойида пайдо бўлган эди: ўшанда ҳужумчи ҳомийлар назорати остидаги миллий терма жамоа ўйинчилари учун мажбурий бўлган тадбирларга келмаган. RMC Sport нашрининг ёзишича, бу футболчининг оиласи, унинг адвокати ва Франция футбол федерацияси ўртасидаги бир неча ой давом этган муваффақиятсиз музокаралар туфайли содир бўлган.

Le Parisien нашрининг ёзишича, Мбаппе букмекерлик компаниялари ва тез тайёрланадиган таомларни реклама қилишни истамайди. Миллий терма жамоага келсак, бу Betclic, KFC ва Coca Cola букмекерлик конторлари тасарруфидан чиқишни англатади. Мбаппе шунчаки семизликка олиб келадиган маҳсулотлар билан боғланишни истамайди холос ва бу футболчининг ўзига хос ижобий позициясини кўрсатмоқда. У буларни ёш мухлислар учун хавфли деб ҳисоблайди.

Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионатидан сўнг федерация президенти Ноэль Ле Гре йирик турнирлардан ташқари ўйинчилар учун бонус тизимини ҳам бекор қилди: бунинг ўрнига федерация уларга ҳомийлардан пул тўлаб беради. Ҳар бир футболчи тахминан бир хил миқдорни олади - ҳар бир коллекция учун ўртача 20 дан 25 минг еврогача бўлган маблағ кўринишида.

Килиан терма жамоа ўйинчиларининг имидж ҳуқуқига оид қоидаларга (шартномалар 2010 йилда имзоланган) ўзгартиришлар киритишни ва футболчилар энди шахсий шартномалари бўлмаган ҳомийларни реклама қилишлари шарт эмаслигини кутмоқда.

Клуб танлашда имиж ҳуқуқи масаласи ҳам бу йилги баҳорда асосий масалалардан бири бўлди. Рақамларга тўхталсак, ўтган мавсумда Килиан имидж ҳуқуқи бўйича тахминан 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган эди, келгуси йилларда эса бу миқдор 70 миллионгача ошиши мумкин.

2017 йилнинг ёзида Мбаппе «ПСЖ»га ўтганида, у барча имидж ҳуқуқларини клубга берган эди. Аммо вақт ўтиши билан футболчининг иштаҳаси ортиб борди: Килиан ҳамма нарсани ўзи назорат қилмоқчи бўлди - масалан, Лионель Месси каби. Қайд этилишича, «ПСЖ» шартномани қайта имзолашда Мбаппенинг шартларига рози бўлишга тайёр. AS нашри бу франциялик футболчининг "Реал" билан музокараларига таъсир қилиши мумкинлигини ёзган. Гап шундаки, Мадрид клуби реклама ҳуқуқларини тенг улушларда - ҳар бир тараф учун 50 фоиздан бўлишмоқчи эди. Тўлиқ ҳуқуқлар одатда футболчиларга берилмайди.

Мбаппе қандай қилиб "ПСЖ" билан келишганини айтиш қийин. RMCнинг ёзишича, парижликлар футболчига энг қулай шарт-шароитларни таклиф қилишган бўлса-да, барибир унга 100%лик имидж ҳуқуқини беришмаган.

Килианнинг ўзи клуб президенти Ал-Хелайфи билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу позицияни қуйидагича изоҳлади: "Футбол ўзгарганини ҳаммангиз биласиз. Бизнинг номимизга бошқача кўз билан қараш ва унинг нақадар муҳимлигини тушуниш учун бизга рекламаларнинг тўлиқ ҳуқуқини беришлари шарт, футболга ўзгартириш киритиш учун янги вақт келди. Мен кўп нарса сўрамайман. Менинг карьерам бор ва мен уни ўзим мос деб билгандек бошқаришни хоҳлайман. Мен ҳимоя қилмоқчи бўлган қадриятларимни топталишини истамайман", — дейди Мбаппе.

Киритилди: 19:20, 20.09.2022.
Ўқилди: 10574 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.