"Эвертон" ва Украина терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Миколенко жароҳат олди.
Шу сабабдан ёш футболчи миллий терма жамоанинг Глазгодаги илк машғулотини ўтказиб юборди.
Манбага кўра, Миколенко енгил жароҳат олган ва шифокорлар унга дам олгани маъқул, деган хулосага келишган.
20 сентябрь, сешанба куни футболчини қўшимча кўрикдан ўтказиш, шундан сўнг шифокорлар ҳимоячининг машғулотларга тайёрлиги ҳақида хулоса беришади.
Эслатиб ўтамиз, Украина Миллатлар лигасида Шотландия (21 ва 27 сентябрь) ва Арманистон (24 сентябрь) билан ўйин ўтказади.