"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси мураббийга айланди. Хабарларга кўра, "шаҳарликлар"нинг афсоналаридан бири бўлган Яя Туре Англиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасига мураббий бўлган.
У эндиликда ёш инглизларга Германия ҳамда Италияга қарши баҳсларда ёрдам беради. Туре бундан олдин "Тоттенхэм" академиясида фаолият юритган.