"Монако" ва Франқия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юсуф Фофана Миллатлар лигасида миллий терма жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида гапирди.
“Франция бўлажак иккита ўйинда ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилиши керак. Биз Б дивизионига тушиб кета олмаймиз. Жароҳатлар туфайли кадрлар билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ғалаба қозонишимиз шарт. Бизда ғолиблар менталитети бор" - дея таъкидлайди мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати ярим ҳимоячининг сўзларини.
Тўрт турдан сўнг Дидье Дешам шогирдлари бор-йўғи икки очко билан гуруҳда охирги ўринда бормоқда.