Алваро Мората "Барселона"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақида ҳужумчининг ўзи маълум қилди. У шундай дейди:
"Хави мени ўтган қишда ўз ёнига чақирди. Биз футбол ҳақида узоқ суҳбат қурдик. Мен учун "Барселона" ҳамда Испания тарихидаги энг яхши футболчи билан гаплашиш шараф эди. У мендан "Барселона"га ўтишни сўради".