Испаниялик ярим ҳимоячи Педри ўз миллий терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга қодир эканлиги ҳақида фикр билдирди.
"Эҳтимол, баъзилар бизни ЖЧ-2022 фаворитлари сифатида кўрмайдилар, аммо биз ўзимиз турнирда ғалаба қозона олишимизни ҳис қиляпмиз. Бироқ, муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш керак", - деди Педри.
2022 йилги жаҳон чемпионатида Испания Германия, Япония ва Коста-Рика билан бир гуруҳдан жой олди.