Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара эри биалн ажрашганини маълум қилди.
“Ҳозир мен жуда ёмон ҳолатдаман. Оммавий ахборот воситаларидаги барча миш-мишларни ўқишни истамайман, ўзим хабар берганим маъқул. Биз ажралаяпмиз. Мен бу масала бўйича кўпроқ маълумот беришни хоҳламайман. Илтимос, мени тушунинг”, — дейилади Ванданинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Аввалроқ, аргентиналик ҳужумчининг хиёнати туфайли жуфтликда жанжал келиб чиққани ҳақида бир неча бор хабар берилган эди.