Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзбекистон кетма-кет 7та ўйиндан буён фақат ғалаба қозонмоқда

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореяда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 қатнашчиси саналган Камерун билан ўртоқлик баҳсини ўтказиб, ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа, Сречко Катанец бошқарувидаги жамоамизнинг ғалабали ўйинлар серияси 7тага етди. Ўзбекистон 2022 йилдаги барча ўйинларда ғолиб бўлди:

Ўзбекистон - Жанубий Судан - 3:0
Ўзбекистон - Қирғизистон - 3:1
Ўзбекистон - Уганда - 4:2
Ўзбекистон - Шри Ланка - 3:0
Ўзбекистон - Мальдив ороллари - 4:0
Ўзбекистон - Таиланд - 2:0
Ўзбекистон - Камерун - 2:0

Терма жамоамиз тарихидаги энг узун ғалабали серия 8та ўйиндан иборат бўлиб, бундай натижага Рустам Акрамов (1994) ва Самвел Бабаян (2015-2016) даврида эришилган.

Миллий жамоамиз тарихида яна битта 7та ўйиндан иборат ғалабали серия мавжуд бўлиб, бу 1999-2000 йилларга тўғри келган. Ўшанда Маҳмуд Раҳимов 6та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, унинг ўлимидан кейин лавозимга тайинланган Виктор Борисов битта ғалабага эришган.

Ўзбекистон 27 сентябрь куни Мундиалнинг яна бир иштирокчиси Коста-Рика билан баҳс юритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:46, 23.09.2022.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.