Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Қирғизистон клуби бош мураббийи: “Навбаҳор” чемпионлик ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга қодир”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 22 сентябрь куни "Навбаҳор" Қирғиз Республикасининг “Нефтчи” (Қўчқор-Ота) клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди ва унда йирик – 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг, “Нефтчи” бош мураббийи Нурбек Жолдошов клуб матбуот хизмати учун қисқача интервью бериб ўтди.

Меҳмонлар устози ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

– Наманганга учинчи марта ташриф буюряпмиз. Жамоамизни жуда яхши кутиб олишди. Ўйин жуда чиройли тарзда ўтди. Айни пайтда миллий чемпионатимизда танаффус юзага келган. Шунингдек, айрим футболчилар Қирғиз Республикаси терма жамоасига чақирилишган. Шу боис, бугунги таркибимиз оптимал бўлмади ва асосан ёшларни майдонга туширдик. Яхши баҳс бўлди. Ушбу учрашувни таҳлил қиламиз. Бугунги ўйин учун “Навбаҳор” ва Наманган аҳлига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

– Бугунги рақиб – “Навбаҳор”нинг ўйини борасида нима дея оласиз? Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган...

– Биз бу йил ОФК кубоги гуруҳ баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушдик (ўша ўйинда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди). Шу боис, Ўзбекистон чемпионатини синчковлик билан кузатяпмиз. Бу йил “Навбаҳор”га қарши 2 та ўртоқлик баҳси ўтказдик ҳамда ҳар икки беллашувда ҳам жамоамизга қийин бўлди. Шундай ажойиб ўйин ва таркиб билан “Навбаҳор” чемпионлик ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга қодир. Уйчида бўлиб ўтган илк халқаро ўртоқлик  баҳсида дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бугун эса йирик ҳисобда имкониятни бой бердик.

Умуман олганда, таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” билан 3 марта халқаро ўртоқлик ўйини ўтказдик. 2018 йили бўлиб ўтган баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрагандик ва ўшанда “Навбаҳор”нинг битта голига айни пайтда Россия Премьер-лигасининг “Урал” клубида ўйнаётган  Остон Ўрунов муаллифлик қилганди.

– Наманган шаҳри ҳақида нима дея оласиз?

– Тўғриси, Наманганга келганимизда, шаҳарни айланишга вақтимиз бўлмаяпти. Аммо Наманганнинг Гуллар шаҳри эканлигини биламан ва эшитганман. Ушбу байрамга келаси йили ташриф буюришга ҳаракат қиламан.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 16:11, 23.09.2022.
Ўқилди: 2574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик