"Шахтёр"да ўйнаётган Михайло Мудрик Европа клублари томонидан бўлаётган қизиқишларга муносабат билдирди.
"Кўп футболчилар топ-лигаларда ўйнашни орзу қилади, мен ҳам бундан мустасно эмасман. Уларнинг интернетда нима ёзишаётганига мен умуман аҳамият бермаяпман, миш-мишларга эргашмайман, лекин бутун эътиборимни "Шахтёр"да ўйнашга қаратганман", - деди футболчи Sportarena билан суҳбатда.
Аввалроқ матбуотда 21 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби ва бошқа бир қанча Европа клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мудрик жорий мавсумда клуб миқёсида бешта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва учта голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.