Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Мурод Исмоилов: Жароҳатлар кўплиги туфайли таркибни тузишда қийинчиликларга дуч келдик

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

Мурод Исмоилов («Пахтакор» бош мураббийи): - Ёшлар ҳар доим бир текисда ўйнай олмайди. Бугун айнан шу ҳолатга гувоҳ бўлдик. Масалан, Искандеров иккинчи таймда ўзини кўрсата олмади. Ёшлар билан бундай вазият рўй бериб туриши табиий. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва гол урдик. Лекин иккинчи таймда йўқ жойдан ўзимизга муаммо орттириб олдик. Жароҳатлар кўплиги туфайли таркибни тузишда қийинчиликларга дуч келдик. Шунингдек, баъзи ўйинчилар иштиёқсизлик билан ўйнагандек туюлди. Стадионга икки нафар мухлис келган тақдирда ҳам улар учун охиригача ўйнаш лозим. Бундай ҳолатни умуман кечириб бўлмайди. Танаффус даврида жамоа ўйин савиясини яхшилашга интиламиз.

Мустафо Байрамов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Учрашувда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда мезбонларга нисбатан фаолроқ ўйнаб, бир неча вазиятларни юзага келтирдик. Агар Косонсойда имкониятни бой бермаганимизда бугунги натижа билан кейинги босқичга чиқишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга эътирозим йўқ. «Пахтакор» эса хотиржамлик билан ўйнагандек таассурот қолдирди.

Манба: fcpaxtakor.uz
Киритилди: 22:08, 04.07.2012.
Ўқилди: 5749 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5233]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4392]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3609]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3432]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2839]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2793]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2602]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2443]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2424]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик