"Ювентус" янги дарвозабон сотиб олиши мумкин. Хабарларга кўра, кейинги ёзда туринликлар "МЮ" дарвозабонини текинга қўлга киритмоқчи.
Де Хеа 2023 йилнинг ёзида эркин агентга айланади. У ҳали жамоаси билан шартномани янгиламади. Ўтган ёзда "Ювентус" "МЮ"дан Поль Погбани текинга олиб келганди.