Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Хаби Алонсонинг егенти Луис Игнасио Ибаньес Эчеверриянинг сўзларига кўра, Хаби Алонсо "Реал"ни тарк этмас экан.
"Хаби Алонсо - "Реал" футболчи ва шундай бўлиб қолади. "Милан"га ўтиши ҳақидаги гапларнинг бари уйдурма. Алонсо эндигина Европа чемпионатини қўлга каритди, у дунёнинг энг кучли чемпионатида тўп суради ва унинг шартномаси ҳали икки йил амал қилади. Нега у қайергадур ўтиши керак? Ҳақақат шундаки Хаби Алонсо "Реал"дан кетмайди, - дейди агент.













