Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

"Античелсичи"лар: "Челси"дан кетиб ўз бахтини топган футболчилар ҳақида билиб олинг

Баҳо:
+ | -

Натан Аке

Аке "Челси" билан беш йил давомида бирга бўлди. Аммо шу вақт давомида фақат еттита АПЛ ўйинида иштирок этган холос. Кейинчалик нидерландиялик ҳимоячи "Ридинг", "Уотфорд" ва "Борнмут"да ижарада юрди. 2017 йилда "Челси" уни "Борнмут"га 20 миллион фунт эвазига сотиб юборган. Уч йил давомида Аке "гилослар" сафида жами 121 та баҳсда қатнашди. 2020 йилда 26 ёшли футболчи "Манчестер Сити" сафига йўл олган. У "шаҳарликлар" билан бирга АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Патрик Бэмфорд

Бэмфорд ҳам "Челси"нинг туганмас ижараларида юришга мажбур бўлган. Беш йилда олти марта ижарага берилган ҳужумчи, 2017 йилда "Мидлсбро"га сотиб юборилади. 2018 йилда "Лидс"га ўтган Бэмфорд, ўз жамоасининг асосий вакилига айланади. Унинг жамоаси 2020 йилда АПЛга қайтиб, у ерда қолишга муваффақ бўлди.

Кевин Де Брюйне

Ҳозирга қадар бу ҳикоя ҳақида билмаган мухлис қолмади ҳисоб. Аммо шундай бўлсада, қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Бельгиялик футболчи 2012 йилда "Генк"дан харид қилинади. "Челси" ярим ҳимоячига 7 марта имкон берган холос. 2014 йилда эса уни "Вольфсбург"га пуллайди. Бугун Гвардиола Де Брюйне билан Англия ва Европани титратишда давом этмоқда.

Радамель Фалькао

 АПЛда колумбиялик ҳужумчининг ҳеч омади келмайди. У "Челси"да ҳам, "МЮ"да ҳам ўзини кўрсата олмаган эди. Фалькао "Челси"да 12 та ўйин ўтказиб, атиги 1 та гол урган. Кўп ўтмай, у яна "Монако"га қайтади. Унинг қайтиши эса катта воқеликка айланган. Уч мавсум давомида Фалькао жами 70 та гол уриб, монаколикларни Франция чемпиони қилади.

Торган Азар

Ҳозирда Бельгия терма жамоасининг асосий фигураси бўлган футболчи, "Челси"га ўз акаси, Эден Азар билан келади. Аммо уканинг омади кулмайди ва ижарага юборилади. У жами 5 йил давомида ижараларда юрди. Азарнинг энг яхши жамоаларидан бири "Мюнхенгладбах" бўлди. Айни дамда эса қаҳрамонимиз "Боруссия Дортмунд" сафида ҳаракат қилмоқда.

Ромелу Лукаку

"Челси" 2011 йилда 17 миллион фунт эвазига "Андерлехт"дан ёш қора танли ҳужумчи сотиб олади. Унинг исми Лукаку эди. Атиги 10 та баҳсда майдонга туширилган футболчи, ижарага кетади. Аммо у, кутилмаганда "Вест Бром" ва "Эвертон"да порлай бошлади. 2014 йилда "Эвертон" Лукакуни сотиб олади. Кўп ўтмай "МЮ" бельгиялик учун харидорга айланди. Лукаку мана шу даврда жами 96 та гол уришга муваффақ бўлган. 2019 йил унинг йўли Италия томонларга тушди. Лукаку "Интер" сафида 64 гол уриб, жамоани чемпионлик шоҳсупасига етаклади. Аммо унинг "Челси"га қайтиши омадли кечмади. 100 миллион фунт ҳавога учди ва Лукаку яна "Интер"га қайтиб келди.

Скотт Паркер

"Челси" 2004 йилда "Чарлтон"дан ярим ҳимоячи харид қилган. Паркер Лондонга келади. У Моуриньо томонидан Лэмпард ҳамда Макелелени захирадаги варианти сифатида кўрилади. Паркер "Челси"дан кетади. Кейинчалик, бу футболчи "Тоттенхэм", "Вест Хэм" ҳамда "Фулхэм"да ном қозонди. Скотт учта Лондон клубида жамо 400 дан ортиқ баҳсда иштирок этди.

Муҳаммад Салоҳ

Де Брюйне ҳикоясидан ҳам кўра машҳуроқ воқеа Салоҳга тегишли. Муҳаммад "Челси"дан кетиб яхши иш қилган. Бугун мисрлик ҳужумчи ўз номига эга бўлишида "Ливерпул"даги фаолияти катта аҳамият касб этди. "Челси"дан кетиш эса ҳаммасининг бошланғич нуқтаси эди...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 16:27, 26.09.2022.
Ўқилди: 3011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.