Футзал бўйича Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Гуванч Канаев Ўзбекистонга қарши бўладиган 1-тур баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз 10 йил давомида Осиё кубогига чиқа олмадик, аммо ниҳоят шу ердамиз. Ўзбекистон, Баҳрайн ва Тожикистонга қарши қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир рақибга тайёрмиз ва кейинги босқичга чиқиш учун энг яхши натижани қайд этишга умид қиламиз. Жамоамиз билан плей-оффга чиқиб, янги тарих яратишимизга ишонаман", — деди туркманистонлик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Тукрманистон баҳси Тошкент вақти билан соат 13:00 да старт олади.