Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар лигасининг 6-тури доирасидаги Португалия терма жамоасига қарши бўлажак учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Энрике Sport.es нашрига берган интервьюсида жамоа финалдагидек ўйинга ҳозирлик кўраётгани, якуний турнир жадвалида турли вариантлар бор, шунинг учун бундай кучли жамоага қарши таваккал қилиш мумкинлигини ва қўрқмаслик кераклигини айтди.
Португалияда нафақат Криштиану Роналду, балки бошқа кўплаб тажрибали футболчилар борлигини, улар ҳам Испания каби гуруҳ фаворитлари эканлигини қўшимча қилди.
Португалия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.