Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Топ-5 чемпионатда ўзини кўрсата олмаётган осиёлик

Баҳо:
+ | -

  "Зенит"да Артём Дзюба билан тандемда ўйнаган Азмун супер тўпурар эди ва клуб рекордларини янгилаганди. Мисол учун,Сердар “петербургликлар” сафида дастлабки 50 та самарали ҳаракати учун бор-йўғи 58 та ўйин ўтказганди. У Халкнинг ютуғини ортда қолдирди - у бу кўрсаткичга бразилияликдан бироз тезроқ эришди. Умуман олганда, эронлик питерликлар сафида 104 та учрашувда 62 та гол урган. Ҳужумчи РПЛ тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқган ва у Европанинг кучли бешлигига тайёр эканлигини исботлагандек туюлди, чунки Сергей Семак билан қитьа лигаларида "Лион", "Бенфика", "Ювентус" ва "Челси", плей-оффда "Вильяреал" ва "Фенербахче" дарвозасига гол урди.

Азмун "Зенит"ни қандай тарк этганини ҳамма эслайди. Трансфер керак бўлган даражада чиройли бўлмади. Шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайдиган футболчини текинга бермаслик учун Сердар 2,5 млн еврога (Трансфермаркт маълумотларига кўра) сотилган.

Азмуннинг "Байер"даги дастлабки олти ойи омадли ўтмади, аммо бу мослашув сифатида кўрилмоқда. 2021/2022 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ҳужумчи леверкузенликлар сафида 11 та ўйинда қатнашиб, атиги 4 марта асосий таркибда тушди.

Эронлик учун ягона муваффақиятли ўйин Бундеслиганинг энг кучсиз жамоаси - Грейтер Фюрт (4:1) билан ўйин бўлди. Сердар голга муаллифлик қилди ва голли узатмани амалга оширди. "Байер"да ўтган мавсумда Германия чемпионатининг иккинчи тўпурари Патрик Шик кўп гол урди. Азмун фақат Дзюба билан бўлгани каби мураббий Херардо Сеоане уларни жуфтликда ўйнашига умид қилиши мумкин эди. Азмуннинг келиши “Байер”га 2022 йилнинг баҳорида кутилмаган фойда келтирди: тўсатдан аргентиналик Лукас Аларио жамоадан кетди, у ўзининг ёрқин ўйинидан сўнг “Айнтрахт”га 6 миллион еврога сотилди.

Эрон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиев нега Азмун илк ўйинларданоқ Бундеслигада порламаганини тушунтирди:

“Азмун “Байер”га ўтганида унга маслаҳат бердимми? Йўқ. Биз у билан доимий алоқадамиз, аммо охирги қарорни ўзи қабул қилган. Мен ҳам, унинг отаси ҳам унга таъсир ўтказмаган. У биздан: “Қарорни ўзим қабул қилишимга рухсат беринг”, деб сўради. Гарчи унинг Англияга кетиши тарафдори бўлсам ҳам. Жиддий вариантлар бор эди. У Германиядан трамплин сифатида фойдаланмоқчи эди. Менимча, у ўша ерда ўзини кўрсата олади.

Дарҳақиқат, Россия чемпионатидан сўнг янада шиддатли Бундеслигада ўйнаб кетиш осон эмас. Бундан ташқари, Азмун "Байер"га ўтишдан олдин ҳам коронавирус билан касалланган эди. Аммо янги мавсумда Германия, Бердиевнинг сўзларига кўра, "бошқача тайёргарлик кўрган", ҳақиқий Сердарни - машина каби гол уришни кўриши керак эди.

Бироқ Азмуннинг омадсиз серияси 2022/2023 йилги мавсумда давом этди. Бундеслиганинг дастлабки беш туридан сўнг эронлик футболчининг самарали ҳаракатлари йўқ. Фақатгина Германия кубоги доирасидаги “Элферсберг” билан ўйинда (3:4) Сердар иккита голли узатмани амалга оширди. Лекин бу рақибга ҳам гол ура олмади! Бундан ташқари, олтита ўйиннинг учтасида собиқ "Зенит" футболчиси Шик билан тандемда ҳаракат қилиб, таркибга кирди – “Байер” бу учрашувларнинг барчасида мағлуб бўлди.

Instat статистик маълумотларига кўра, Азмун олтита ўйинда 11 та гол уриш имкониятига эга бўлган - Бундеслиганинг 2-турида "Аугсбург" билан фақат битта ўйинда эронлик 7 та голли вазиятга эга бўлган. У 10 та зарбадан тўрттасини аниқ йўллаган.

Мавсумнинг бошланиши "Байер" учун жуда омадсиз бўлди. Балки Сеоан ниҳоят битта марказий ҳужумчи билан ўйинга ўтишни хоҳлайди ва Азмун энди Шикнинг шериги эмас, балки алмаштирувчиси бўлади. Бу эса Азмунга камроқ ўйин вақти берилади деганидир. “Зенит”дан “Байер”га кетиши эронликнинг хатоси бўлган кўринади. Агар Сердар РПЛда қолмоқчи бўлмаса, у ҳолда асосий ҳужумчи сифатида кўрилган ва Леверкузендагидан кўра кўпроқ ишонч билдирилган "Лион" таклифини қабул қилиш эҳтимоли кўпроқ эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:51, 30.09.2022.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.