"Кристал Пэлас" бош мураббийи Патрик Виейра "Челси" ҳимоячиси Тиаго Силванинг тўпни қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка олганини муҳокама қилишдан бош тортди.
Шанба куни "Селхерст Парк" стадионида бўлиб ўтган Премьер-лига ўйинининг биринчи бўлимида Силва тўпни қўли билан Жордан Айюнинг оёғидан чиқариб юбориб, рақиб ҳужумини тўхтатди. Бу Тиаго Пьер-Эмерик Обамеянгга голли узатма беришдан бироз олдин содир бўлди.
Виейра яхши билади, агар Силва майдондан четлатилса, ўйин бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди, шу боис 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин берган интервьюсида Патрик ушбу воқеани муҳокама қилишдан бош тортди.
"Мана, мен бу ҳақда гапиришни истамайман, бу ҳақда гаплашиб вақтимни беҳуда сарф қилсам, бошим катта муаммога дучор бўлади.
Бу ҳакамнинг қарори, мен унинг фикрига қўшилмайман, уни тушунмаяпман, лекин биз фақат давом этишимиз керак. Ўйлайманки, умуман олганда, бу ўйинда биз камида бир очкога лойиқ эдик", - деди Виейра talkSPORT билан суҳбатда.