“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес кеча “Рома”га қарши ўйинда (1:2) сонидан жароҳат олди.
Италиянинг SportMediaset ахборот агентлиги хабарига кўра, аргентиналик футболчининг 4 октябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг “Барселона”га қарши ўйинга тикланишга улгурмаслиги хавфи бор.
Мартинес ўйинни тўлиқ якунлади, аммо "Интер" мураббийлар штаби ҳужумчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Интер”нинг яна бир ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Барселона”га қарши ўйнамаслиги аниқ.