«Бунёдкор»нинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан жой олган «Аделаида Юнайтед» клубига қарши ўйинини баҳрайнлик ҳакам – Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби Алсамахижи бошқариб боради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан жой олган «Бунёдкор» ва «Аделаида Юнайтед» клублари ўртасидаги дастлабки ўйин 3 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув бош ҳаками этиб Иброҳим Абдулнаби тайинланган бўлса, унга қанотларда ватандошлари Абдулла Алаллан ва Муҳаммад Салмон ёрдам беришади.
Қайд этиш керак, «Бунёдкор» ва «Аделаида Юнайтед» клублари гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишган. Чемпионлар лигасининг 1-турида Австралия клуби Тошкентдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Яшил қитъада бўлиб ўтган жавоб ўйинида ҳисоб очилмаган. Натижада «Аделаида» гуруҳни биринчи, Миржалол Қосимов шогирдлари эса иккинчи ўринда якунлашган.
3 октябрь, 2012 йил
Осиё чемпионлар лигаси
Чорак финал
«Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед»
Бош ҳакам: Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулла Алаллан ва Муҳаммад Салмон (иккаласи Баҳрайн)
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Жамил Жума (Баҳрайн)
Комиссар: Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони)
Инспектор: Хусайн Асқари (Эрон)