Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди.
Учрашув шиддатли ҳамда муросасиз курашларга бой тарзда кечди. Бу ўйин турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар ўртасидаги ўйин бўлганлиги сабабли олти очколик баҳс деб таърифланди.
“Қўқон-1912” футболчилари ўйинни жуда юқори кайфиятда бошлашди. Дастлабки дақиқада Ойбек Рустамовнинг бош билан берган зарбасини дарвоза тўсини қайтарди. Бироз ўтиб Шоҳназар Норбеков рақиб посбонининг ҳушёрлигини текшириб кўрди. Унинг аниқ зарбасидан сўнг, меҳмонларнинг Қўқонлик посбони Азизхон Исақов тўпни ушлаб олди. Ўйиннинг 18-дақиқасида меҳмон ҳимоячилар Шоҳназар Норбековни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Белгиланган жарима зарбасини эса “стандарт вазиятлар қироли” бўлган Мурод Холмуҳаммедов қойилмақом тарзда ижро этиб ўйиндаги ҳисобни очди. Голдан руҳланган мезбонлар кейинги дақиқаларда ҳам рақиб дарвозаси олдида катта босимни юзага келтиришди. 1-таймнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган паллада Шихов-Мерзляков-Азимов комбинацияси жуда чиройли бўлди. Азимовга гол киритиш учун бироз омад етишмади. Шундай қилиб 1-бўлим 1-0 ҳисобидаги “шунқорлар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Қўқонликлар ўйиннинг 2-бўлимини бир нафар ўзгариш билан бошлади. Андрей Сидоровнинг ўрнига майдонга Дилшод Раҳматуллаев туширилди. 50-дақиқада Норбеков рақиб жарима майдончаси ичига кириб шерикларига узатмани амалга оширди. Бу вазиятда Серхио Родригес тўпни қўли билан тўсиб қолди. Ҳакам ҳеч иккиланмай пенальти белгилади. Шоҳназар Норбеков ўзи ишлаган пенальтини ўзи аниқ амалга оширди. 60-дақиқада Музаффар "Қўқон-1912"ни яққол голдан асраб қолди. 71-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг Дилшод Раҳматуллаев дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни ушлаб олди. 74-дақиқада "Сурхон" аъзоси Исломжон Тошпўлатов ўзининг фантастик зарбаси эвазига чамаси 40-45 метрлардан гол урди. Ўйиннинг 80-дақиқасида ҳимоядаги хатоликдан фойдаланган Мурод Бобожонов ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада қарши ҳужумда Йосовичдан ўтиб кетган Рубен Перез термизликларнинг 3-голини киритди.
ҚЎҚОН-1912 – СУРХОН 2-3
Яйпан ш. "Ўзбекистон" стадиони. 3 октябрь, соат 18:30.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (18), Шоҳназар Норбеков (51пен) - Исломжон Тошпўлатов (74), Мурод Бобожонов (80), Рубен Перез(88)
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
АVAR ҳаками: Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Темур Абдуллаев
Комиссар: Қудрат Мадраимов
"Қўқон-1912" таркиби: 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Хасанов, 8.Санъат Шихов, 9.Андрей Сидоров, 11.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов, 15. Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович,77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Захирада: 21.Ислом Абдуллаев, 4.Илхом Ваҳобов, 5.Славко Лукич,6.Дилшод Раҳматуллаев ,14.Авазхон Маматхўжаев,20. Муроджон Комилов, 22. Сардор Етовқўзиев, 27. Анвар Хожимирзаев, 70.Билолхон Тошмирзаев.
“Сурхон” таркиби: 21.Азизхон Исақов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Бобуржон Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Серхио Родригес, 7.Исломжон Тошпўлатов, 10.Муроджон Бобожонов, 14. Рубен Санчес, 19.Нуриддин Хасанов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов.
Захирада: 1. Азамат Аҳмедов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 11. Луис Мигел, 20.Иқболжон Маликжонов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 31. Асилбек Темиров, 55. Шарофиддин Шобиров, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Саидазимов.