Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

УЕФА Суперкубок форматини ўзгартирилишига қандай қарайди?

Баҳо:
+ | -

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) яқин орада УЕФА Суперкубоги форматини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда ташкилот президенти Александр Чеферин маълум қилди.

"Ҳозирча биз фақат УЕФА Суперкубогининг кенгайтирилиши ҳақида гаплашдик. Биз буни Европадан ташқарида қилиш ҳақида гаплашмадик. Бундан ташқари, улар у ерда ким ўйнаши кераклигини муҳокама қилишмади.

Масалан, агар тўртта жамоа бўлганида, Чемпионлар лигасидан иккита, Европа лигасидан ва Конференциялар лигасидан битта жамоа бўлармиди? Энг катта муаммо шундаки, бизда бу борада келишув йўқ. Клубларнинг қарашлари турлича, тақвим ниҳоятда тиғиз, ишлар дастлабки музокаралардан нарига ўтмаган. Ҳозирда бундай режаларимиз йўқ.

Шахсан менга Суперкубок каттароқ тадбир, футбол байрами бўлиши ғояси ёқади. Бу аёллар ва ёшлар Суперкубоги ва эҳтимол, Афсоналар ўйини ўз ичига олиши мумкин. Аммо мен бу ғояни амалга ошира олишимизга ҳали ишончим комил эмас”, — деди Чеферин RTV Slovenija билан суҳбатда.

Аввалроқ МЛС клублари УЕФА Суперкубоги иштирокчиларидан бирига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил УЕФА Суперкубоги учун ўйин ғолиби "Реал" бўлиб, Германиянинг "Айнтрахт" клубини мағлуб этганди.

 

Киритилди: 14:53, 04.10.2022.
Ўқилди: 1598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.