Яқин кунларда Хорхе Сампаоли "Севилья" бош мураббийи сифатида Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллаши керак.
Relevo нашри хабарига кўра, 52 ёшли аргентиналик мураббий Андалусия клубида ишлашга рози бўлган. Сампаоли пайшанба куни Испанияга учиш учун чипта сотиб олди.
Хорхе Сампаоли ёздан бери ишсиз эди. "Марсел"ни Чемпионлар лигасига олиб чиққан аргентиналик мутахассис раҳбарият билан келишмовчиликлар туфайли кутилмаганда клубни тарк этди.
“Севилья” мавсумни ёмон бошлади. Испания чемпионатида айни дамда жамоа турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
5 октябрь, чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида “Севилья” Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши ўйнайди.