"Бавария" вингери Садио Мане охирги матбуот анжуманида журналистларнинг "Ливерпуль"даги фаолияти ҳақидаги саволларига жавоб берди.
“Бу вақтни ҳеч қачон унутмайман. У ерда футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам кўп нарсаларни ўргандим. Ажойиб мухлислар ва аҳоли бор.
Бу клуб менинг қалбимда абадий қолади. Бу афсонавий клуб. У барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритди. Чемпионлар лигасининг энг яхши кечалари у ерда содир бўлади. Улар ажойиб".
Мане Чемпионлар лигаси ўйинлари унга энг кўп ёққанини қайд этди.
“Чемпионлар лигаси – ажойиб турнир. Бу ҳар бир футболчининг орзуси. Эсимда, улғайганимда, ҳатто миллий чемпионатларни ҳам кўрмаганман, фақат Чемпионлар лигасини кўрар эдим. Миллий чемпионатлар ҳақида эса ҳеч нарса билмасдим.
Мен ҳаттоки Премьер-лигани фақат 2012 йилда томоша қила бошлаганман. Чемпионлар лигасини эса 2006 йилдан, ҳатто 2005 йилдан бери кузатиб келаман – "Ливерпуль" "Милан" билан қандай курашганини эслайман.
Дўстлар билан телевизор қаршисида ўтириш. Шу пайтдан бошлаб мен Чемпионлар лигасини кузатишни бошладим. 2006 йилги финални яхши эслайман, бу финалда "Барса" ғалаба қозонганди. Бу ақл бовар қилмайдиган турнир”.
"Ливерпуль" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳақида.
"Мен Дивок Ориги урган иккинчи голни яхши эслайман. Бу мутлақо ажойиб гол эди. Кўзларимга ишонмадим. Бу ўйин мени Чемпионлар лигасини томоша қилган болалигимга қайтарди.
Турнир атрофидаги ҳаяжонни томоша қилиб, жудаям завқландим. Ва энди ўзим ҳамма нарсанинг марказида эдим. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса эди. 2019 йил унутилмас йил бўлди.
Ўша жамоа, байрамлар... Ҳаммасини ҳис қилиш учун у ерда бўлиш керак. Менимча, чемпионлар парадида бизни кубок билан кутиб олиш учун ярим миллион одам кўчага чиқди. Бу ажойиб эди!", - деди Мане.