Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Бекобод тажрибаси кенг оммалаштирилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу йилнинг август ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, «Металлург» футбол клуби қошида очилган «Эл Голазо» футбол академияси билан яқиндан танишган эди. Давлатимиз раҳбари футбол академиямизда яратилган шароитларни кўздан кечиргач, мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берганди.

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган футбол маҳорати мактаблари, ҳудудий футбол ассоциациялари, футбол клублари, академиялар директорлари ва мураббийлардан ташкил топган катта гуруҳ мазкур футбол мактаби ишини ўрганиш, унинг тажрибасини жойларда кенг тадбиқ этиш, оммалаштириш мақсадида «Эл Голазо» футбол академиясида бўлишди.

Маълумки, ушбу мактаб Испаниянинг таниқли «Реал Мадрид» клуби жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, ўтган йилнинг октябрь ойида фаолиятини бошлаган эди. “Металлург” футбол академиясининг ўқув-машғулотлари «Реал Мадрид» футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Ўз навбатида мураббийларнинг бир нечтаси айнан қироллик академияси тавсияси билан шаҳримизга келган  испаниялик мутахассислар ҳисобланади.

Ташриф давомида меҳмонлар мазкур ҳудудда жойлашган майдонлар, фитнес заллари, ўқув бинолари ҳамда ётоқхоналарда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ўқув-машғулотлари ва таълим жараёнларида иштирок этиб, мутахассис ҳамда мураббийлар билан суҳбатлашдилар. Ташриф якунида мутасаддиларга мазкур мактаб тажрибасини оммалаштириш юзасидан керакли маслаҳатлар бериб ўтилди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:50, 13.10.2022.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4238]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3702]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2292]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2165]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2123]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2017]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1901]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1811]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик