Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

“Арсенал”нинг мувафаққияти ортида нималар ётибди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Англия Премьер-лигасида жорий мавсумни кучли бошлади. АПЛнинг 10-туридан кейин “канонирлар” “Манчестер Сити”дан 1 очко олдинда бориб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ҳозирча “канонирлар” фақат бир марта – “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (1:3) қоқилишган. Шу билан бирга, “канонирлар” дербида “Тоттенхэм” (3:1) ва “Ливерпуль” (3:2)ни мағлуб этишди.

Европа лигасида ҳам Микель Артета шогирдлари яхши натижаларга эришмоқда. Лондон клуби гуруҳдан чиқишни уддалади. "Арсенал" ғалабалар бўйича АПЛда биринчи ўринда турибди. "Канонирлар"да аллақачон 8 та ғалаба бор.Умуман олганда эса лондонликлар биринчи ўринга жудаям муносиб кўринади. Клубнинг Чемпионлар лигасига қайтиш эҳтимоли тобора кучайиб бормоқда. Келинг, "Арсенал"нинг асосий муваффақият омилларини кўриб чиқайлик.

Ҳимоядаги ўзаро тушуниш

Ўтган мавсумда "канонирлар"нинг асосий марказий ҳимоячилари Габриэль ва Бен Уайт эди. Жорий мавсумда бразилияликнинг шериги Уилям Салиба ва бу жуда яхши жуфтлик бўлиб кўриняпти. Франциялик футболчи 2019 йилнинг июл ойида "Сент-Этьен"дан 30 миллион евро эвазига Лондон клубига ўтганди, аммо у эндигина Артета учун ўйнай бошлади.

“Арсенал” футболчиси бўлган Салиба "Сент-Этьен", "Ницца" ва "Марсел"да ижара асосида ўйнаган. Провансда ўтказган йил айниқса футболчи учун фойдали бўлди. “Марсел”даги ўйинлари билан Салиба ниҳоят Артетани ўз жамоасининг муҳим қисми бўлишга тайёр эканлигига ишонтирди.

Натижада ҳимоячи Премьер-лигада 8 марта майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди. Салиба ва Габриэл бир-бирини яхши тўлдиради. Бразилиялик футболчи жисмоний кучлироқ ва бош билан зарба беришда яхшироқ, француз эса тўпга яхшироқ эгалик қилади ва зарбаларни тўсиб қўйишда маҳоратлироқ позиция танлайди.
Уайт ўнг қанот ҳимоячиси позициясига ўтди, Александр Зинченко эса чапда ҳаракат қиляпти. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқига кўра, "Арсенал"да +13 натижаси бор. Топ-клублардан фақат “Манчестер Сити”да кўпроқ (+24).

Жака ўзини босиб олди

Сўнгги бир неча мавсум Гранит Жака учун энг яхшиси бўлмади. Швейцариялик мухлислар билан жанжаллашиб, сардорлик боғичидан айрилган ва Лондон клубини тарк этишга яқин қолганди. Ярим ҳимоячи тез-тез майдонда хатога йўл қўярди ва кўп қоидабузарлик қилди, шунинг учун у мунтазам равишда карточкалар олди.

Жорий мавсумда мухлислар швейцарияликни анча такомиллашган версиясини кўришяпти. У аллақачон гол + пас (2 + 3) бўйича 5 очкога эга. Бу бутун бошли ўтган мавсумдагидан кўпроқ.

Сифатли вингерлар

"Канонирлар"да кўпроқ гол уриш ва ўйинларда ғалаба қозонишда ёрдам берадиган сифатли вингерлар бор. Габриэл Мартинеллининг муваффақияти "канонирлар" учун жуда муҳим ва ўз вақтида бўлди. Гарчи узоқ вақт давомида бразилиялик "Арсенал"да ўзини яхши кўрсата олмаган бўлса ҳам.

У ўйин вақти, кам голли даврлар ва жиддий жароҳат билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Аммо футболчи барча қийинчиликларни бошдан кечирди ва энди, эҳтимол, фаолиятидаги энг яхши мавсумни тақдим этмоқда. Бугунги кунга қадар у АПЛнинг 9 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Мартинеллига қарши қанотда “канонирлар”да Букайо Сака бор. Бу йигитда ҳам ўсиш сезилди. У Лондон клубида икки марта мавсумнинг энг яхши футболчиси ва яна 1 марта Англияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Ва буларнинг барчасига у 21 ёшда эришди.

Шу кунгача унинг ҳисобида 4 та голли узатма ва 3 та гол бор, шулардан 2 тасини “Ливерпул” дарвозасига киритган. Сака бу мавсумда "канонирлар"нинг Премер-лигадаги энг яхши ассистенти ва бу кўрсаткич бўйича Премьер-лигада 3-ўринни эгаллаб турибди.

Жезуснинг қайта “тирилиши”

Марказ ҳужумчиси ҳар қандай жамоанинг ҳужумкор кучнинг чўққиси ҳисобланади. Жезус ва “Арсенал” бир-бирини топишди. "Манчестер Сити"да футболчи қийин кунларни бошдан кечирган. Ўтган мавсумда "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага марказий ҳужумчи кераклигини таъкидлади, гарчи бразилиялик унинг таркибида эди. Натижада ҳужумчи Лондон клубига йўл олди.

Премьер-лиганинг жорий мавсумида Жезус аллақачон 5 та гол урди ва "канонирлар"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ҳозиргача “Арсенал” АПЛда 23 та гол урган. Бу “Манчестер Сити”дан кейинги лигадаги иккинчи энг яхши кўрсаткич (33). Умуман олганда, Лондон клуби футболчилари рақиблар дарвозаси томон 149 та зарба йўллашди. Бу яна Премьер-лигадаги "Манчестер Сити"дан кейин иккинчи энг яхши кўрсаткич (161).

"Арсенал"нинг ҳозирги ҳолати менежер учун рақобатбардош жамоа тузиш учун вақт топиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб турибди. Артета бирданига муваффақиятга эриша олмади, лекин у раҳбариятдан ёрдам сўради ва энди ишонч учун натижалар учун миннатдорчилик билдиради. Албатта, “канонирлар”ни чемпионлик учун ҳақиқий давогарлар дейишга ҳали эрта, аммо бу жамоада катта мақсадларга эришиш учун катта имкониятлар бор.

Киритилди: 13:04, 14.10.2022.
Ўқилди: 3950 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.