Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» пенальтилар сериясида «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон кубогининг ярим финалида «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» жамоалари 14 октябрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Қайд этиб ўтиш жоиз, «Сўғдиёна» аъзоси Абдужалил Маназаров баҳснинг 71-дақиқасида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда жиззахликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

Қўшимча бўлимларда мезбонлар гол уриш учун бир нечта имкониятларга эга бўлишди, аммо улардан унумли фойдалана олишмади. Пенальтилар сериясида «Навбаҳор» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Сўғдиёна"нинг уч футболчиси зарбани голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Самвел Бабаян жамоаси финал босқичига йўл олди. 13 октябрь куни «Насаф» АГМК устидан ғалаба қозониб, дастлабки финалчига айланган эди.

«Навбаҳор» ва «Насаф» 30 октябрь куни Бухорода бўлиб ўтадиган финалда ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон кубоги, ярим финал
14 октябрь, жума
«Навбаҳор» — «Сўғдиёна» 0:0
Пенальтилар серияси: 3:1
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Сигер, 6. Рустамжон Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Диёржон Туропов, 20. Дониёр Абдуманнопов (77. Асадбек Собиржонов, 70) 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 28. Станислав Андреев (22. Игорь Голбан, 58) 32. Зоран Марушич (55. Асадбек Жўрабоев, 109)
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Диан Талхатов (20. Баҳодир Насимов, 46),  5. Аюбхон Нўмонов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 44. Юре Обшивач, 77. Даниэль Насриддинов (9. Шавкат Саломов, 78), 93. Марко Колакович,
Огоҳлантиришлар: Абдужалил Маназаров (7), 70 Даврон Ҳошимов (10), Юре Обшивач (16), Диан Талхатов (3), Марко Колакович (45+1), Баҳодир Насимов (51), Игорь Голбан (66), Шоҳруз Норхонов (101), Рустам Ашурматов (104).
Четлатиш: Абдужалил Маназаров (71, иккинчи сариқ карточка).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:09, 14.10.2022.
Ўқилди: 2409 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик