Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: “Ўйинни қўшимча вақтларгача ўтказмоқчи эмас эдик”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” (0:0 асосий вақт, 3:1 пенальтилар серияси) ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳсидан сўнг наманганликлар устози Самвел Бабаян финал масаласини асосий вақтда ҳал этишни мақсад қилгани, финалнинг тарихий аҳамияти ва ҳал қилувчи ўйиндаги рақиби ҳақида фикр билдирди.

“24 йиллик таннафусдан кейин яна финалга чиқдиқ. Бу тарихий ғалаба. Бухородаги финалда ҳам клуб тарихида янги саҳифа очишни мақсад қилаяпмиз”, - дейди Бабаян.

“Мавсум аввалида ҳам айтган эдим – клуб брендини аввалги мавқеига тиклаймиз деб. Босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифаларни бажараяпмиз”

“Ўйинга келсак, масалани асосий вақтлардаёқ ҳал қилиш керак эди. Бугун, олдинги икки ўйинда шунақанги кўп вазиятлар яратдикки, уларни ҳисобласак ярим даврага етарди. Рақиб ўйинни пенальтилар сериясигача олиб боришни мақсад қилгани кўриниб турди. Улар ҳақида, уларнинг услуби ҳақида ортиқча гапириш ноўрин. Жамоа ҳозирги таркиби билан максимум натижаларга эришмоқда. Ўтган мавсум кумуш медалларни олган жамоа ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас”.

“Насаф” ҳақида аввал ҳам айтганман – бу  барқарор ва тартибли жамоа. Бир неча мавсумлардан бери бир таркиб билан ўйнайди. Чемпионатимиз етакчиси. Уларга финалда ўзларини эркин ҳис қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз”

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 02:10, 15.10.2022.
Ўқилди: 1887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик