"Реал" Испания чемпионатининг 8-тури доирасида ўз уйида "Барселона"ни қабул қилади. Карло Анчелотти мазкур баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мазкур ўйинда эксперимент қилмоқчи эмасман. Ўтган мавсумда қандайдир янгилик киритишга ҳаракат қилгандим, аммо бу тескари эффект берди («Реал» «Барселона»га 0:4 ҳисобида ютқазди).
Нима қилиш кераклигини яхши биладиган жамоани майдонга тушираман. Биз юқори савиядаги рақибга қарши майдонга чиқамиз. Шунинг учун майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришимиз керак. Фақат шундай йўл билан учрашувлар ва турнирларда ғалаба қозонилади.
Мен футболчиларга ҳеч қандай ролик қўйиб бермадим. Уларга кимга қарши ўйнашларини яхши билишади. Ўтган мавсумдаги ўйин бу галги баҳсга таъсир кўрсатмайди. Бу янги чемпионат ва янги "класико".
Бу ҳал қилувчи ўйин эмас. Ҳа, бу муҳим учрашув, аммо мавсум ҳали олис. Барчаси энди бошланмоқда», – деди Анчелотти.