Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган баҳсда “Севилья” сафарда “Мальорка”ни мағлуб этди – 1:0.
Ягона гол 53-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Неманья Гудель томонидан киритилди.
“Севилья” 9 турдан кейин 9 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. "Мальорка" ҳам 9 ўйинда 9 очко тўплаган, аммо тўплар фарқи туфайли бир поғона юқорироқда жойлашган.