Англия Премьер-лигаси ўн биринчи турида “Тоттенхэм” “Эвертон” билан кураш олиб, рақиблар дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Иккинчи гол муаллифи Пьер-Эмиль Хейбьерг ўуин ҳақида гапирди.
"Ҳар уч кунда ўйнасанг, савияни сақлаб қолиш учун тўғри ҳаракат қилиш жуда муҳим. Биз майдон марказини эгалладик ва у ерда устунликка эга бўлдик, бу бизга тўпни узоқроқ ушлаб туришимизга имкон берди, айнан шу нарса устида ишлашимиз керак", - дея Хейбьергнинг сўзларини келтиради BBC Sport.