"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Ливерпуль"дан сафарда қабул қилиб олинган мағлубиятдан (0:1) кейин жамоасининг бекор қилинган голи учун учрашув ҳакамларини танқид қилди.
Эрлинг Холанд Фабиньога нисбатан ишлатган фоли туфайли ҳакам Фил Фоденнинг голини ҳисобламади.
“Биз ҳакамлардан ўз қарорларида изчил бўлишини кутамиз. Менимча, қарор қабул қилиш қийин бўлгани учун бу голни ҳисоблаш керак эди", - деди Силва Sky Sports нашрига.