Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин кеча Испания чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Барселона”га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз ҳис-туйғулари ҳақида гапирди.
“Болалигимдан класикода ўйнашни орзу қилардим. Сўзлар менинг ҳис-туйғуларимни ифода эта олмайди. Мен ҳозир дунёдаги энг бахтли одамман", - дейди украиналик дарвозабон.
Учрашув “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди ва “қироллик” клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.