Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бугун «Олтин тўп»ни қабул қиладиган Бензема ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Эл-класико»дан бир кун ўтиб, яъни бугун Карим Бенземага «Олтин тўп» топширилади. Месси ва Роналду даври бошлангандан сўнг, энди бошқа юлдузлар ҳам борлигини намойиш қилувчи илк футболчи.

Ҳа, Модрич ҳам Олтин тўп олган, биламан. Лекин тан олиш керак, жаҳон чемпионатидаги Хорватиянинг юриши муҳим рол ўйнаган - эски одатга кўра, мундиаллар овоз беришда тош босади. Аслида ўшанда Роналду «Реал»да Модрич билан бирга ЕЧЛ ютган бўлса-да, терма жамоалар иштирокидаги турнир нуфузи Модричга қўшимча очко олиб берганди. Бир эслаганда, Лука ўша мавсумнинг тенгсиз ўйинчиси эди, дея олмаймиз, тўғрими? Контекст бор хуллас.

Карим Бензема ҳақида унақа эмас. Якунланган мавсумга назар ташлаганимизда, ҳар ерда Бенземани кўрамиз. Унинг голлари, паслари, лидерлик қобилияти жамоасига совринларни олиб келди. Кеча эса, овоз берганларнинг қалбидаги сўнгги шубҳаларни тарқатиб, «Барселона» дарвозасига гол ҳам урди.

Унинг бугунги саҳнага қай тариқа етиб келганини эсласак, мукофот қадри янаям ошади. Ахир у доим сояда бўлган, доим мухлислар ундан яхши вариант борлигини таъкидлар, голлари эмас, хатолари асосий планга олиб чиқилар, доим мураббийлар унга берилган ишончини журналистлар олдида оқлашга, Бенземанинг фойдали эканини исботлашга уринишарди. Ҳатто Карим топ клубда ўйнашга лойиқ ҳужумчими, деган саволлар ҳам ўртага ташланарди.

Унинг ёнида тўп сурган Криштиану барча тўпурарлик рекордларини қайд этгани айнан Бенземанинг ҳаракатларига ҳам боғлиқ эканига кўп эътибор берилмаган.

Ўша пайтлари ёзилган қуйидаги мақола ҳам айнан шу мулоҳазалар билан якунланганди. Таҳлиллар бироз эскирган бўлса-да, ўқиб кўринг, зеро бугунги кун қаҳрамони Карим Бензема озгина вақтингизга лойиқ футболчи.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 17:46, 17.10.2022.
Ўқилди: 5114 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик