Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тимур Кападзе: “Футболчиларим чарчаш нима эканини билишмайди”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Олимпик” (1:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз шогирдларининг ноодатий “касаллиги”, уларнинг жисмоний ҳолати ва “Локомотив”нинг Суперлигадаги имкониятлари ҳақида гапирди.

“Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Рақиб ҳозирги ҳолатида бор кучини бериб ўйнашини билар эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлим қийин кечди. Дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу бизнинг “касаллигимиз”. Рақибга гол уришга имкон бериб, кейингига вазиятни ўнглаяпмиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Шунга қарамай бугун ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимни деярли хатоларсиз ўтказдик”, - деди мураббий.

“Менга мураббий сифатида футболчиларни бир жамоа сафида ўйнаб турганлари яхши. Чунки, менинг қўл остимда ўйнасалар имкониятларини баҳолай оламан. Кучлироқ жамоаларда уларга ўйин вақти кафолатланмаган. Муҳим мусобақаларга тайёргарлик кўраяпмиз. Шу боис, уларнинг бир жамоа сафида ўйнаб туришлари яхшироқ деб ўйлайман”.

“Менинг шогирдларим чарчоқ нималигини билишмайди. Уларга машғулотларда зарур юкламаларни бераяпмиз ва жисмоний ҳолатларини яхши ушлаб туришларига ҳаракат қилаяпмиз. Агар эътибор қилсангиз, биз эмас, балки рақиблар бизга қарши ўйинларда кўпроқ чарчашаяпти”

“Локомотив” менга бегона эмас. Стадионга келсам, ўз уйимга келгандек бўламан. Уларнинг ҳозирги ҳолатидан ҳавотирдаман, албатта. Бу жамоани Суперлигада кўрмаслик ғалати. Ўйлайманки, уларда ҳамон имконият бор ва улар Суперлигада қолади" - деди Кападзе.

Киритилди: 00:11, 18.10.2022.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.