Кириш Регистрация

Иван Бошкович: “Ўйинчиларимизни яхши қўриқлашди”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Иван Бошкович рақибнинг кучли томонлари, академия тарбияланувчилари ва майдон чими борасида фикр билдирди.

“Рақиб бугун ўйинчиларимизни яхши қўриқлади. Бўш худудлар очилишига имкон бермади ва ҳақли ғалабага эришди”, - дейди мураббий.

“Побулич олти ойдан бери ўйнамади ва унинг жисмоний ҳолати яхши эмас. Ким айтди академиямизда яхши ҳужумчилар йўқ деб? Мана, Судайси Жўрабоев бугун дебют қилди. Аввалги ўйинда Улуғбек Кенжаев захирада ўтирди. Имкон бераяпмиз. Академиямизнинг катта қисми терма жамоаларда ўйнашади. Уларга ҳам имкон берилади. Ёш ва иқтидорларимиз кўп. Барчага ўйин амалиёти берилади”.

“Майдон чимининг ўйинга таъсир қилиши бор гап, аммо бу ўйинимиз чиқмади дейиш учун баҳона бўла олмайди. Балки майдон идеал ҳолатда бўлмаган, ўйинчилар кучсиз ўйинга баҳона излашгандир. Аммо, “Жар” стадиони ўйлашимча, бугунги кунда Ўзбекистондаги энг яхши стадионлардар биридир”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:41, 20.10.2022.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.