Ҳужумчи Роберт Левандовски “Барселона” – “Вильярреал” учрашувида иккита гол урди.
Польшалик футболчи Ла Лиганинг 10-тури доирасидаги ўйинда 31-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Жорий мавсумда 34 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг 10та ўйинида 11та гол урди.