Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Холанд — «хет-трик»лар қироли!

Баҳо:
+ | -

Яна Эрлинг Холанд эътирофи. Норвегиялик ҳужумчи 22 ёшигача профессионал фаолиятида 15та «хет-трик» расмийлаштиришга улгурди.

Чинакам янги «гол машинаси»! Тўғриси, футбол олами бундай ваҳожатли ва «тезюрар» голеадорни ҳали кўрган эмасди.

Эрлинг 15та «хет-трик»ни 5та жамоа сафида амалга оширди - «Брюн», «Зальцбург», «Боруссия» Д., «Манчестер Сити» клублари ва Норвегия миллий термаси. Холанд ҳисобидаги 6та «хет-трик» 2019 йилга тўғри келади. Лекин жорий йил якунигача бу натижасини такрорлаши ёки янгилаши ҳеч гап эмас. Бинобарин, йилнинг биринчи ярмида «Боруссия» сафида Бундеслигада 1та «хет-трик»ка эришган футболчи АПЛга кўчиб ўтганидан буён яна 3та баҳсда шундай қаҳрамонлик кўрсатишга улгурди. Олдинда эса ўйинлар етарли.

Факт. Жаҳон футболининг энг сара юлдуз голеадорлари билан солиштирганда, Холанд тезлик бўйича барчадан олдинда. Аниқроқ айтсак, Эрлинг «Боруссия» Д. ва «Манчес­тер Сити» сафидаги дастлабки 100та ўйинида 103та гол ҳосил қилди. Бошқа бирор сара тўпурар Европанинг кучли 5та лигаси клублари ўйинларидаги бундай самарадор тезлиги билан мақтанолмайди.

Европанинг кучли 5та лигаси клублари сафидаги дастлабки 100та ўйин самарадорлиги

Эрлинг Холанд - 103та гол
Ромарио - 90та гол
Роналдо - 86та гол
Луис Суарес - 59та гол
Килиан Мбаппе - 48та гол
Гарри Кейн - 45та гол
Роберт Левандовски - 43та гол
Лионель Месси - 41та гол
Криштиану Роналду - 16та гол

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:03, 21.10.2022.
Ўқилди: 3958 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.