Ўтмишда "Милан" сафида ўйнаган Алешандро Пато жамоанинг ўйинини кузатиб боради ва унинг муваффақиятини қадрлайди. Пато португалиялик футболчи Рафаэль Леауни қайта тикланаётган "Милан"нинг рамзи деб ҳисоблайди ва уни клуб билан хайрлашмасликка чақиради.
"Мен буни доимо юқори баҳолаганман. Аввалига у қийинчиликларга дуч келди, лекин у ундан нима талаб қилинишини тушунди ва ҳозир у ажойиб натижаларни кўрсатмоқда. Унинг Италия футболини тушунишига доим ишонганман ва бу содир бўлмоқда. Умид қиламанки, у худди шундай руҳда давом этади, унинг олдида масъулиятли вазифа турибди, - деди Пато ITASportPress билан суҳбатда.