Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Карим Бензема ҳақида сиз билмаган айрим фактлар

Баҳо:
+ | -

«Олтин тўп» мукофотини топшириш қўлга киритган «Реал»  ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида айрим фактларни келтириб ўтамиз.

«Лион»да болбойлик қилган

Карим Мустафо Бензема Лион шаҳри чеккасида туғилган ва болалигида маҳаллий «Брон Террайон» клубида ўйнаган. У ерда 9 ёшли Каримни «Лион» скаутлари пайқаб қолишди ва дарҳол уни қўлга киритмоқчи бўлишди. Аммо «Брон» раҳбарияти иқтидорни беришни истамади. «Лион» вакиллари Бенземанинг отасини кўндирганидан кейингина келишув якунланди. «Лион»нинг ўзида ҳам илк кунларданоқ Карим имтиёзга эга бўлди. Ва у доимий равишда асосий стадионда пайдо бўлиб, у ерда катта ёшли футболчиларга тўп узатиб турди, яъни болбойлик қилди.

Жазоир термасида ўйнаши мумкин эди

Бенземанинг терма жамоаси ҳам бошқа бўлиши мумкин. У Францияда туғилган, аммо у ҳам худди Зинедин Зидан каби жазоирлик илдизларга эга. Жазоир терма жамоаси эса ҳақиқатдан ҳам иккинчи юлдузни йўқотишни истамади. Улар Каримни «Лион»да порлаётган пайтда терма жамоага чақиришга фаол ҳаракат қилишди. Аммо Зидан каби Бензема ҳам кучлироқ жамоани танлади. Албатта, у французлар учун ЖЧ-2018 ғолиби бўлган таркибда йўқ эди, лекин камида битта соврин бор - Миллатлар Лигаси.

«Реал»да энг кўп ўйин ўтказган легионер

Ҳа, бу ерда Криштиануни ҳам кўриш мумкин эди, лекин чиндан ҳам «Реал»да испаниялик бўлмаган футболчилар орасида Каримдан кўпроқ ўйинда майдонга тушгани йўқ. Ҳатто афсонавий Марселода ҳам 545та учрашув бор. Каримда эса 600дан ортиқ. Бу рақам ҳар ҳафта ортиб бормоқда. Шундай экан, бу рекорд жуда узоқ вақт янгиланмаслиги аниқ.

Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган

Сўнгги ўн йилликда Месси ва Роналдуни солиштириш одатий ҳол эди. Аммо афсонавий аргентиналик билан бир кўрсаткичда Криш эмас, балки Бензема баҳслашган. 2021 йилда Бензема Чемпионлар Лигасида кетма-кет энг кўп гол урган мавсумлари бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У 17 мавсумдан бери Европанинг энг кучли турнирида гол уриб келяпти, худди Лионел Месси каби.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:11, 23.10.2022.
Ўқилди: 6096 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик